Янгиликлар
Янгиликлар
2024-07-05
КОРEЯ ТАЖРИБАСИ ЎЗБEКИСТОНДА ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ
Хабар берганимиздек, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғИ вазирлик масъулларидан иборат делегация таркибида Жанубий Кореяда бўлиб туришибди.
Ташриф давомида , "Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (СEУЛ)" марказида ҳам бўлишди. У ерда ҳам компаниялар, ҳам ишчилар учун инсон ресурсларини ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи дастурлар, таълим, миллий компетенция стандартлари(НCС), миллий малака, чет-элда ишга жойлашиш ва малакали техник кўникмаларни рағбатлантириш, чет-эл ишчиларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.


Бу борада амалга оширилаётган ишларни Корея тажрибаси асосида, Ўзбекистонда жорий қилиш кўзда тутилган.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати