Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

«МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ИЖРОСИНИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СEМИНАРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

error

2024-07-09

«МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ИЖРОСИНИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СEМИНАРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикаси «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-210-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Комплаенс назорат бош мутахассиси З.Ходжаев томонидан вилоятимиздаги барча туман-шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда Урганч «Ишга марҳамат» мономаркази, касб-ҳунар марказларида семинар ўтказилди.

 


Ушбу тарғиботлар орқали ходимларда манфаатлар тўқнашувининг турлари ва шакллари борасида тушунча ҳосил қилиниб, молиявий, ҳуқуқий ва обрўга таъсир қилувчи хавфлари тўғрисида маълумот берилди ҳамда уни тартибга солиш, аниқлаш ва олдини олиш борасида қилишини лозим бўлган ишлар аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати