Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ 12.07.2024

error

2024-07-12

МАТБУОТ АНЖУМАНИ 12.07.2024

Бугун Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда йиғилганларга жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, кўрсаткичлар, истиқболдаги режалар ва вазифалар ҳақида маълумот берилди.


📌Таъкидландики: жорий йил шу даврига қадар 173,1 минг нафар  (6 ойлик режага нисбатан 124,8 %) аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди.

Иш билан банд бўлмаган 8950 нафар фуқаролар касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди. (91.1%)

Жорий йилнинг ўтган 6 ойида 4256 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинган бўлиб, уларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 млрд 974 млн 406 минг сўм иш ҳақлари тўлаб берилди.

Шунингдек, 1 минг 572 нафар фуқароларга 8 млрд141 минг сўмлик субсидия маблағлари ажратилди. Хусусан, «Аёллар дафтари»га киритилган 1030 нафар ишсиз аёлларга

5,4 млрд.сўм ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган 542 нафар ишсиз ёшларга 2,6 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Давлат назорат инспекторлари томонидан  аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан 501 та ташкилотларда мониторинг текширишлар ўтказилиб, 715 та қонунбузилишлар аниқланди. Мансабдор шахсларга 749 млн 810 минг сўм  миқдорида жарималар қўлланилди ва ундирилиши таъминланди .


 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати