Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ДАСТЛАБКИ МУНОСАБАТ

error

2024-07-14

«Сал кам 20 нафар одамнинг иш ҳақлари берилмади, шу сабаб ишни тўхтадик бино чала қолди» мазмунида тарқалган хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

 

Унда жорий йилнинг март-июнь ойларида Янгибозор туман суди биносининг қурилиш ишларида ишлаган ишчилар қурувчи корхона томонидан бугунги кунга қадар ойлик маоши тўлаб берилмагани тўғрисида шикоят қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм  вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан қонунда белгиланган тартибда ўрганиш ишлари бошланганини маълум қиламиз.

Хизмат текшируви якуний натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати