Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Мигрант бандлиги таъминланди

error

2024-07-24

Мигрант бандлиги таъминланди

  Ҳазорасп туманидаги Бўстон маҳалласида яшовчи Сирожбек Эгамбердиев  Россия Федерацияси Волгоград вилоятида ишларди. Юрт ва оиласи соғинчи уни ўзи туғилиб ўсган юртига қайтарди.

Ҳоким ёрдамчиси Шухрат Жуманиязов Сирожбекнинг Ҳазораспга қайтганини эшитгач у билан учрашди ва бандлигини таъминлаш масаласида бир нечта таклифлар берди.


Кредит олиб, «Хоқон» тарашалаш уйини яъни эркаклар салонини очиш таклифи Сирожбекга маъқул бўлди ва унинг бандлиги таъминланди. -Мен ҳозирда ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйдим. Кунига 200-300 минг сўм даромад  топмоқдаман. Бир нафар шогирдим бор. Яратилган бу имкониятлардан хурсандман. Энг асосийси оилам бағридаман. Мақсадим ушбу тадбиркорлигимни янада кенгайтириш,-дейди Сирожбек Эгамбердиев. 

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати