Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ЎЗБEКИСТОН 33 ЁШДА

error

2024-08-16

ЎЗБEКИСТОН 33 ЁШДА

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнасини муносиб кутиб олиш мақсадида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида "Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — ватанмиз шиори остида тадбир ўтказилди.


 Унга ҳонанда Шаҳзодбек Ражабов ҳамда ҳаваскор шоир Азизбек Рўзимбоев, шунингдек, нуронийлар таклиф этилди.Сўзга чиққанлар ҳозирги дориломон кунларга осон эришилмаганлиги, бунга шукроналик билдиришимиз кераклиги ҳақида сўз юритиб, олиб борилаётган ислоҳотларнинг бари мустақиллик шарофати билан бўлаётгани таъкидланди.Ватан мадҳ этилган шеърлар ўқилди, қўшиқлар ижро этилди ва йиғилганларга байрамона кайфият улашилди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси барча юртдошларимизни энг улуғ , энг азиз байрам мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан самимий муборакбод этади

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати