ХОДИМЛАРИНИ "ОПEН БУДЖЕТ"ГА ОВОЗ ЙИҒИШГА МАЖБУРЛАГАН МАНСАБДОРЛАРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ?
2024-08-19
ХОДИМЛАРИНИ "ОПEН БУДЖЕТ"ГА ОВОЗ
ЙИҒИШГА МАЖБУРЛАГАН МАНСАБДОРЛАРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-117-сон қарори
6-бандига асосан, ташаббусли буджетлаштириш жараёнлари доирасида буджет
ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича
ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш
сифатида таснифланади.
Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат
тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига
мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш
миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан
содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасига асосан жавобгарликка
тортилади.
Овоз бериш жараёнларида каби Қонун бузилиш ҳолатлари
кузатилганида Хоразм вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош
бошқармасининг (62-224-12-23) ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Хоразм
вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати