Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-13
#пресс-тур
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, журналист, блогерлар учун Тупроққалъа касб-ҳунарга ўқитиш марказига пресс-тур ташкил этилди.
🤝 Унда қатнашган ОАВ вакилларига марказ фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот берилди.✒️Таъкидландики: 2024 йилнинг ўтган 8 ой давомида 620 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар касбга ўқитилиб, 512 нафари, яъни 82 % нинг бандлиги таъминланган.
✅Хусусан, 343 нафари доимий ишларга жойлаштирилган бўлса, 161 нафари ўз-ўзини банд қилган.8 нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз фаолиятини бошлаган.
✅Ҳозирги кунда марказда мавжуд 8 та йўналиш бўйича 264 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
➡️ Шундан, 12 нафарини ногиронлиги бўлган фуқаролар ташкил қилади.
✅Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида марказда 126 нафар иш билан банд бўлган фуқаролар тўлов шартнома (контракт) асосида қисқа муддатли касбларга ва хорижий тилларга ўқитилган.
Пресс-тур давомида журналист-блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Марказ тингловчилари билан самимий суҳбатлашиб, ўқиш жараёнлари, яратилган шароитлар ҳақидаги фикрларини тингладилар.