Янгиликлар
Янгиликлар
2024-10-05
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли Фармонига мувофиқ, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича ишларни давом эттириш мақсадида ҳар бир вилоятда «Раҳбар ва ёш ходимлар», «Тадбиркорлар ва ёшлар» «Депутат ва ёшлар» учрашувлари ташкил этилмоқда.Белгиланган режа графикка асосан, бугун Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида "Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Олий мажлис сенати аъзоси Ф.Садуллаева, Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгаши котибият мудири, Урганч шаҳар депутати Д.Жуманиязов , Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, Урганч шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Б.Бердиева ҳамда бандлик тизими ёшлари, фаол ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Қизғин, самимий руҳда ўтган учрашувда йиғилганларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг иш фаолияти, қонунларни қабул қилиш жараёнлари, бўлиб ўтаётган сайловчилар билан учрашувлар хусусида батафсил маълумот берилди. Фикр ва мулоҳазаларга бой учрашув сўнггида ёшларнинг саволларига депутатлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати