Янгиликлар
Янгиликлар
2024-10-08
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлди.
Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг 6 та туманида бўлиб, аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Жумладан, вилоятдаги "Жалоил", ”Собирзон“, “Уйғур“ , ”Мустақиллик", ”Ғовук“ ва “Оёқбоғ” маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари кўмагида амалга оширилаётган кичик микро лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Ўз навбатида юқорида келтирилган маҳаллалардаги ижтимоий аҳволи оғир оилалар ҳолати жойига чиқиб ўрганилди. Ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида ўқишларини ташкил қилиш, тадбиркорлик ва деҳқончилик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш бўйича керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, вазир Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОІCА) иштирокида барпо этилаётган Урганч касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Мазкур марказ 2025-йил май ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати