Янгиликлар
Янгиликлар
2024-10-10
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳоким ўринбосари мажбурий меҳнатга ундаяпти" мазмунидаги хабар бўйича Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекция томонидан Боғот туман Оила ва хотин-қизлар бўлимида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш натижаси юзасидан шуни маълум қиламизки, Боғот туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Алимова томонидан қўл остидаги ходимларга ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган вазифаларни берганлик, бирон-бир жазони қўллаш таҳдиди орқали мажбурий меҳнатга жалб қилганлик ҳолати ўз тасдиғини топмади.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати