Янгиликлар
Янгиликлар
2024-10-30
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида «Аҳоли бандлигини таъминлаш - аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда иштирокчиларга ўтган 9 ой давомида Бош бошқарма ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидландики, 2024 йил 1- январдан буён жами 236 492 минг нафар (9 ойлик режага нисбатан 121%) аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди. Шундан, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали 3938 та, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳасида 83 944 та, қишлоқ хўжалигида 139 828 та, қурилиш соҳасида 8782 та. 149,8 минг нафар аҳоли тадбиркорликка жалб қилинди. Ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига 113,9 минг, ЯТТ ҳисобига 8,6 минг, янги корхоналар ташкил этиш орқали 5,6 минг, деҳқон хўжаликлари ҳисобига 21,7 минг аҳоли ўз бизнесини бошлади.
Январь-сентябрь ойларида иш билан банд бўлмаган 15 602 нафар фуқаролар касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилган (режага нисбатан 91%) Шундан ёшлар 6099, аёллар 13 848 нафарни ташкил қилади.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 5 401 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинган бўлиб, уларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 млрд 190 млн 800 минг сўм иш ҳақлари тўлаб берилган.
Вилоят Давлат назорат инспекторлари томонидан ташкилотларида аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига риоя этилиши юзасидан 690 та ташкилотларда мониторинг текширишлар ўтказилиб, 945 та қонунбузилишлар аниқланди. Мансабдор шахсларга 1 млрд 050 млн 030 минг сўм миқдоридаги жарималар қўлланилди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати