Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-06
ВИЛОЯТ ДАВЛАТ МEҲНАТ ИНСПEКЦИЯСИ ХОДИМЛАРИ УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИДА
✅ Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Хоразм
вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан Урганч
давлат университети талабалари ўртасида оғир турдаги меҳнат жараёнларига
болаларни мажбуран жалб этиш ҳолатларига барҳам бериш ва бу борада аҳолининг
барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида
тарғибот тадбири ташкил қилинди.
✅ Унда вилоят Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ҳ.Ситчанов, Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари О.Ўринов, У.Жаваков, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори К.Нуруллаева иштирок этиб, болаларни мажбурий меҳнатга жалб этилишининг салбий оқибатлари, бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан сўз юритиб, болалар орасида меҳнат қонунчилиги ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати