Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-28
Ижтимоий тармоқларда "Ҳеч қайси мактаб менга дарс бермаяпти" мазмунида хабарлар тарқалди.
Унда мурожаатчи, Гурланлик фуқаро Умида Собирова Урганч Давлат университетининг Кимё йўналишини тамомлагани, бироқ иш топа олмаётганини билдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, фуқаронинг мутахассислиги бўйича ҳозирги кунда Гурлан туманида вакант бўш иш ўринлари йўқлиги сабабли, фуқарога "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонуннинг 13-моддасига асосан туманда мавжуд бошқа бўш иш ўринлари таклиф қилинди.
Жумладан, текстиль фабрикаларида ишлаш таклифи берилганида, уқаро ишламаслигини айтиб, рад қилди.
Декабрь ойининг 6-санасидан кейин туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари фуқаро билан боғланиб, янги ваканциялар билан таништирилишига келишиб олинди.Фуқаро бу тушунтиришдан эътирози йўқлиқини билдирди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати