Янгиликлар
Янгиликлар
2024-12-06
Урганч шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси,🌍Миграция агентлиги Хоразм вилоят филиали ҳамкорлигида «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови» мавзусида маърифий суҳбат ва давра учрашуви ўтказилди.


✅Унда Ҳамид Ситчанов — вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи;
✅Шайдохон Отахонова — вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бош юрисконсульти иштирок этишди.


Ушрашув давомида тингловчилар ва марказ ходимларига Конституцияда белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ҳамда Меҳнат кодексида белгиланган ходимларнинг ижимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати