Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ДАСТЛАБКИ МУНОСАБАТ

error

2024-12-27

Ижтимоий тармоқларда «Фарзандим  соат 18 дан 8 гача ишлайди. Бу мажбурий меҳнат эмасми?» сарлавҳали хабарлар тарқалди.

 Унда исм фамилияси келтирилмаган мурожаатчи она  фарзанди «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ да машинист бўлиб ишлашини, вазифаси насос қўшиш ва бузилса уни тузатишдан иборат эканлигини айтиб,  соат 18 дан эрталабки соат 8 гача авария ишчилари билан  ҳам ишлаётганидан норози эканлигини билдирган ва у ерда иш соатига амал қилинмаётгани, ишчиларга қишги  форма ва кийимлар ҳам берилмаганлиги учун ишчилар хақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишларини сўраган.

 Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм  вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан қонунда белгиланган тартибда ўрганиш ишлари бошланганини маълум қиламиз.

 Хизмат текшируви якуний натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

 Хоразм  вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати