Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-12
Махсус репортаж | «КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ» ДАСТУРИ АМАЛДА
Шаҳзод Сафарбоев, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати бош мутахассиси :
🎙Интервью: "Камбағалликдан фаровонлик сари дастури” ижросини амалга ошириш мақсадида «маҳалла еттилиги» ва тегишли масъуллар билан биргаликда вилоятдаги ижтимоий реэстрда турган камбағал оилалар 4 тоифага ажратилди, реэстрга кирмаган камбағал оилалар 5-тоифа сифатида белгилаб олинди.
✅ Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, 5123 та камбағал оилалар вилоят, шаҳар ва туманлардаги 1024 та раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига 5 тадан бириктирилди ва «Онлайн маҳалла» платформасига киритилди.
📝 Bugungi kunga qadar ushbu kambagʻal oilalarga 29 ming 31 ta chora-tadbirlar belgilangan boʻlib, amalda 21 ming 966 tasi bajarilgan.
📌2023 йилда вилоятимизда камбағаллик даражаси 14,1% ни ташкил этган, 2024 йилда 7,4 % га эришдик.
2025-yil yakuniga qadar viloyatda kambagʻallik darajasini 5,9 % ga tushirish rejalashtirilgan.
Xorazm viloyati Kambag'allikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi Axborot xizmati