Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-20
📰"Маҳалла" газетасининг 18.01.2025 йилдаги 4-сонида Фахриддин ЖУМАНИЁЗОВ, Хива туманидаги «Сапча» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ҳақида мақола эълон қилинди.
Хусусан, унда шундай дейилади: — ҳудудда 3 минг 253 нафар аҳоли истиқомат қилади. «Драйвер» — боғдорчилик ва деҳқончилик. Кейинги пайтда тадбиркорлик йўналиши қўшимча ўсиш нуқтамизга айланиб боряпти. Хизмат кўрсатиш, касаначиликда янги ташаббуслар илгари суриляпти. Мисол учун, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида Иброҳимовлар оиласига 50 миллион сўм ажратилган эди. Бу маблағ эвазига нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этилди. Натижада оиланинг 5 нафар аъзоси ва маҳалладаги 15 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Маҳсулотларга талаб ортгани учун қўшимча 100 миллион сўм кредит берилди. Пировардида яна 6 нафар хотин-қиз ишга жойланди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати