Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-23
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан "2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги вазифалар" мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Хоразм ҳамда ТТВ телеканаллари жамоаси,🖌 АОКА Хоразм вилояти бошқармаси мутахассиси Н.Пирметов, эркин блогерлар: @антикорруз махсус муҳбири Қ.Эшжонов, Ҳ.Тангишева ҳамда Г.Темировалар иштирок этишди.
✅ Анжуманда бошқарма томонидан ўтган йил давомида эришилган ютуқлар, амалга оширилган лойиҳалар, бандлик дастурлари ва бу бўйича қабул қилинган янги қарорлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
✅Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги 5-сонли қарорига асосан Хоразм вилоятида 249 240 нафар аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этиб, бандлигини таъминлаш дастури режа қилиб берилганлиги, январь-декабрь ойлари ҳолатига эса 290 220 нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, режага нисбатан 116% га эришилганлиги таъкидланди. Шунингдек, 2025 йил 17 январдаги ЎРҚ 12-сон президент қарорига асосан вилоятимизда жорий йил 265 000 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режа қилиб олиниб, бу бўйича ҳам амалий ишларга киришилган.
Анжуман сўнгида Журналист-блогерлар вилоятимизда бандлик соҳасидаги янгиликлар ва ўзгаришларни жамоатчиликка етказиш, ютуқ ва натижаларини ОАВ орқали кенг ёритишда ҳамкорлик қилиб, самарали фаолият олиб бораётганлиги учун Бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўз ўрнида ОАВ вакиллари доим ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати