Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

СИЗ БОШҚАЛАРНИ ҲАМ ГИДРОПОНИКА УСУЛИДА ҚУЛУПНАЙ ЕТИШТИРИШГА ЎРГАТАМАН,ЎҚИТАМАН, ТАЙЁРЛАЙМАН ДEСАНГИЗ МEН СИЗ БИЛАН ШАРТНОМА ТУЗАМАН

error

2025-01-29

 СИЗ БОШҚАЛАРНИ ҲАМ ГИДРОПОНИКА УСУЛИДА ҚУЛУПНАЙ ЕТИШТИРИШГА ЎРГАТАМАН,ЎҚИТАМАН, ТАЙЁРЛАЙМАН ДEСАНГИЗ МEН СИЗ БИЛАН ШАРТНОМА ТУЗАМАН


 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи аҳоли бандлигини таъминлаш,тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликдан чиқариш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишларни кўздан кечириш мақсадида Ҳазорасп туманида бўлиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни яқиндан ўрганди.

 📍Хусусан, туманнинг Янгибозор МФЙ да яшовчи Ихтиёр Мадримов хонадонига бориб, иссиқхонасида гидропоника усулида қулупнай етиштириш жараёни билан танишди.

Бошқарма бошлиғи Ихтиёр акага ушбу усулда  қулупнай етиштириш тажрибасини бошқаларга ҳам ўргатиш таклифини берди ва бунинг учун у билан шартнома тузилиб, тўлов қилинишини ҳам тушунтирди.Ушбу келишув нафақат шу маҳалла балки кейинчалик бутун туман ва вилоят миқёсида барча фаслларда қулупнайни гидропоника усулида етиштириш имконини яратиши ва ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиши, даромад топиши ва камбағаллик қисқариши билан аҳамиятлидир

Шунингдек, туманда мигрантларни юртга қайтариш ва шу ерда ишга жойлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун "Ишчи" маҳалласида яшовчи Сурожбек Аҳмедов 15 йил давомида Россия давлатида ошпаз бўлиб ишлаган. Ҳоким ёрдамчиси видеомулоқот орқали суҳбатлашиб, юртимизда яратиб берилаётган шароитлар, имкониятлар билан таништиради."Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида имтиёзли кредит ажратиш эвазига ресторан очиб, юртимизда ишлаш  таклифини беради. Уни маъқуллаган Сурожбек оила аъзолари билан қайтиб келиб, "BEST FOOD" номи остида ресторан очиб, фаст фоод таомлари билан халқимизга хизмат қилмоқда.


 Бошқарма бошлиғи фуқаролар билан суҳбатлашар экан одамларнинг турмуш даражасини ошириш борасидаги таклифларини тинглади ва тизимга доир қандай муаммо бўлса,  туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғига мурожаат қилишини айтиб, ҳар қандай масалага қонунан ёндашиб ечим топилишини, агар вилоят даражасида бўлса ҳам ижросини таъминлаш чоралари кўрилишини билдирди.

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати