Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2025-04-01

🌐Ижтимоий тармоқларда “Урганч халқаро аэропортида аёллар 24 соат тинимсиз ишлашга мажбур" сарлаҳвали хабар эълон қилинди.

Унда «Узбекистан Аирпортс» АЖ тасарруфидаги «Урганч халқаро аэропорти» МЧЖ директори Маткаримов А.Х. томонидан ЕХКҲ клинерлари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги айтилган.

Шунингдек, сўнгги тўрт ой ичида самолёт ювиш билан шуғулланувчи 8 нафар аёл 24 соат давомида узлуксиз ишлашга мажбурланяпти, бироқ ҳужжатларда улар ҳар 12 соатдан ишлагандек кўрсатиляпти - дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм  вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан қонунда белгиланган тартибда ўрганиш ишлари бошланганини маълум қиламиз.

✅Хизмат текшируви якуний натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати