Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сиёсий Қатағон қурбони оиласи ҳолидан хабар олинди.

error

2025-03-12

Сиёсий Қатағон қурбони оиласи ҳолидан хабар олинди.

 🎗Марям Султонмуродова  – 1905 йил 13 февралда Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. 🇩🇪Германияда 1922-1928 йилларда таълим олганидан сўнг, уни „Туркистон“ жосуслик ташкилотининг аъзоси деб, Жиноят кодексининг 60-67 моддалари билан айблайдилар ва қамоққа оладилар. Сўроқ жараёнида ҳеч қандай ташкилотга аъзо эмаслигини билдирганидан сўнг уни озод қиладилар. Бироқ бу жараён кўпга бормайди. 1949 йил 30 мартда қайта қамоққа олинади ва Ўзбекистон СССР Жиноят кодексининг 57-моддаси 1-банди, 67-моддалари билан айбдор деб топилиб, Красноярск ўлкасига сургун қилинади.

 👤Марям Султонмуродова СССР Олий Суди томонидан 1957 йил 2 августда оқланганди. Аммо оқланганидан кейин ҳам таъқиблар давом этиб, 1971 йилда вафот этган.

Ҳозирда унинг ака укалари ва фарзандлари оламдан ўтган бўлиб, невараси ҳаёт. Унинг ҳам исм фамилияси МарямСултонмуродова.📍Урганч тумани "Қиёт" маҳалласида истиқомат қилишмоқда.


 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Урганч туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбарияти ҳамда "Қиёт" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ушбу хонадонда бўлиб, қатағон қурбони Марям Султонмуродовани ёд этишди.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати