Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ЮРТИМИЗДА НАВРЎЗ ШУКУҲИ

error

2025-03-21

ЮРТИМИЗДА НАВРЎЗ ШУКУҲИ 

🌺Гўзал юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўлгани каби, Қўшкўпир тумани касбий кўникмалар марказида ҳам Наврўз байрами тадбири ўтказилди. Тадбирда марказ тингловчилари томонидан миллийликни ифода қилувчи кўргазмалар ва баҳорий таомлар намойиши бўлиб ўтди.

 Шунингдек, байрам тадбирида марказ ходимлари, тингловчилар спортнинг арқон тортиш, шахмат, шашка ва тош кўтариш мусобақаларида ўзаро беллашдилар.

 🌷Яшил табиат қўйнида ташкил қилинган байрам "Ассалом Наврўз" тадбирига уланиб кетди.Марказ тингловчиларининг бадиий чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.

🎁Тадбирда фаол иштирок этган тингловчиларга ташаккунома ва эсдалик совғалари топширилди.

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати