Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-103-сон қарор ижроси юзасидан семинар ташкил этилди

error

2025-03-25

 📣Бугунги кунда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва замонавий касбларни ўргатиш долзарб масалалардан бирига айланди.

 📊Бу вазифаларни манзилли ҳал қилишда давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жумладан, 14.03.2025 йилда қабул қилинган "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-103-сон қарорида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлар белгилаб берилган.

 Бу юзадан бугун Урганч шаҳридаги ИТ Паркда  тегишли идора ташкилотларга белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.


 Унда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Бандлик дастурларини шакиллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Д.Салаев иштирок этди.

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати