Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ" ДАСТУРИ АМАЛДА

error

2025-03-26

"КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ" ДАСТУРИ АМАЛДА 


📍Урганч шаҳар Гулшан маҳалласида  "Замин спеэдй фоод" ўқув маркази очилди.Унда ишсиз хотин-қизлар пишириқчилик сир асрорларини бепул ўрганишлари мумкин. 

🎙Интервью: -1 йилда  ўқув марказда 900 нафар ишсиз хотин-қизларни ўқитишни режалаштирилганмиз.  Маҳалламизда бунча ишсиз аёллар йўқ.Ишлар шаҳар миқёсида амалга оширилади.  Ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларга сертификат берилади ва касаначи сифатида ишга қабул қилинади.Бу ерда касб-ҳунар ўрганган опа-сингилларимиз  эртага ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари, бандлигини таъминлашлари, энг муҳими, оилавий даромадига эга бўлишлари мумкин.

 Бунёд АШУРОВ,
Урганч шаҳар Гулшан маҳалласи ҳоким ёрдамчиси


 👤Ушбу маҳаллада яшовчи Умида Ражабова ҳоким ёрдамчисига гўзаллик салони очиш нияти борлигини билдирган.Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида унга 2023 йилда 30 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, гўзаллик салони ташкил этишда амалий ёрдам берилган эди.
  Ишини янада кенгайтиришни хоҳлаган тадбиркор  2024 йил охирида яна 100 млн сўм имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонида умумий овқатланиш шаҳобчасини ҳам йўлга қўйди. Бу орқали оила аъзоларининг ҳам бандлиги таъминланди.


 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати