Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-07
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи З.Оллакулиев Гурлан спорт мажмуасида ўзига бириктирилган 36 нафар оғир тоифадаги ёшлар билан учрашиб, муаммо ва таклифларини ўрганди.Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ишга жойлашиш, ижарага ер ва имтиёзли кредит олиш каби масалаларда мурожаат қилишди.
✅Хусусан, Н.Бобожонов бепул тил курсига ўқитилиб, ИТ ПАРКда амалиётга жалб этиладиган бўлди. Х.Қуронбоевага Ссуда асосида пиришиқчилик асбоб-ускунлари олиб берилиб, касаначилик асосида бандлиги таъминланиши режалаштирилди.
📝Шунингдек, тадбиркорчилик қилиш истагини билдирган барча ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича тавсияномалар бериладиган бўлди.
Бошқарма бошлиғи ёшларга мурожаатларни шахсан ўзи назоратга олганлигини ва қандайдир тушунмовчиликлар юзага келса, бевосита телеграм гуруҳ ёки шахсий телефони орқали ўзига мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди.
🔼Бу каби учрашувлар ёшларнинг муаммолари жойида ҳал этишили ва даромад топиб, ҳаётда ўз ўринларига эга бўлишларида пойдевор вазифасини ўтайди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати