Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-16
АРДА ХИВАДА ЯРМАРКА
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ҳамда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамкорлигида "Арда Хива" туристик мажмуасида "бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.
✅Унда Урганч, Хива шаҳар, Урганч, Хива, Янгиариқ ҳамда Қўшкўпир туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари 41 та корхона-ташкилотларида мавжуд 788 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилишди.
✅ Ярмаркада 133 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашиш учун, 69 нафар фуқароларга касб-ҳунарни бепул ўрганишлари учун йўлланмалар берилган бўлса, 281 нафари бандликка оид маслаҳатлар олди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг