Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-02
📍Хоразмга ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида барпо этилган Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди.
Мажмуа Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – КОИCА ҳамкорлигида қурилган бўлиб, замонавий касблар учун зарур жиҳозлар, симуляцион ускуналар келтириб ўрнатилган.
⚙️Бу ерда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандчилик, юк кўтариш машинистлиги, электрон ва маиший техника таъмири, мебелсозлик, сартарошлик ва косметология, мобилография ҳамда меҳмонхона хизмати каби 10 та талаб юқори мутахассислик ўргатилади.
Бунинг учун қарийб 2 гектар ҳудудда замонавий ўқув бинолари, амалий машғулот хоналари, 64 ўринли ётоқхона ва бошқа ёрдамчи иншоотлар қурилган. Муассаса йилига 300 нафар тингловчини 6 ойлик касбий тайёргарлик курсларида ўқитиш имкониятига эга.