Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

«Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишнинг ҳуқуқий асослари»

error

2025-05-07

«Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишнинг ҳуқуқий асослари» 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси биносида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқоридаги мавзу доирасида ўқув семинари бўлиб ўтди.Семинарнинг кириш қисмини вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари М. Отажонов очиб берди ва бу каби семинарларнинг ўтказилиши тизим ходимларини огоҳликка чақириши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади. 


Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси Қурбонбой Қиличов сўзга чиқиб, ахборот эркинлиги таъминлаб қўйилгани фуқароларга давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа субъектлардан ахборот олиш имкониятини бераётганига тўхталди ва тизим ходимларини ахборотни қайта ишлаш ва тарқатиш жараёнида нотўғри ёки ёлғон маълумотларнинг тарқалишининг олдини олишга чақирди.Тадбир давомида вилоят прокуратураси катта терговчиси А.Пўлатов ахборот олиш ҳуқуқи ва унинг чегараларига тўхталиб, бу ҳуқуқнинг баъзи ҳолларда чекланиши (масалан, давлат хавфсизлиги, шахсий маълумотлар ва тергов сирлари ҳимоя қилиниши) ҳақида сўз юритди.Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси шўба бошлиғи Р.Ибрагимов коррупция тушунчаси, унинг турлари, ҳуқуқий оқибатлари ва жавобгарлик масалалари бўйича маъруза қилди.Кэнгаш котиби Улуғбек Қурязов  эса Хоразм вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси ижроси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан маълумот берди.

 Тадбир фикр алмашиш майдони бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишди.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати