Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-12
🏛Муҳаммад Aл-Хоразмий номидаги Тошкент Aхборот технологиялари университети Урганч филиалида халқнинг дарди тингланаётган муҳим учрашув – Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
🔂Қабулда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Aҳоли бандлиги департаменти бош мутахассиси Ш.Мақсудов ҳамда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи З.Оллакулийевлар фуқароларни қабул қилиб, самимий мулоқот қилишди.
✅Бу жараён айниқса, ишсизлар, кам таъминланганлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, уларнинг еҳтиёжларини тинглаш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадини кўзлайди.Шунингдек, тадбирда фуқароларни мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириш мақсадида "бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ҳам ташкил етилди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Aхборот хизмати