Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Шовот , Гурлан, Қўшкўпир.

error

2025-05-14

Шовот , Гурлан, Қўшкўпир.

Юқоридаги туманлар аҳолиси учун ташкил қилинган навбатдаги сайёр қабул Шовот тумани Туркистон маҳалласида жойлашган 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи фуқароларни қабул қилиб, муаммо ва таклифларини тинглашди

Мақсад ҳар бир мурожаатчининг масаласига ижобий йечим топиш.


ЙAНГИ МЕҲНAТ МAНЗИЛИ

Фуқаро Бекзод Ваисов бандлик масаласида мурожаат қилди. Унинг мурожаати ижобий ҳал етилиб, Шовот туман Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.Бу оддий иш, лекин ҳар бир меҳнат инсон ҳаётини ўзгартирувчи қадамлардан бири. Яхши ният ва қатъият билан қилинган ҳар бир ишнинг қадри баланд.


Сайёр қабул – фуқаролар билан юзма-юз!

Сайёр қабулда фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва касбга йўналтириш билан боғлиқ масалалари ўрганилиб, бир қисми ижобий ҳал етилди.Муддат талаб етиладиганлари тегишли тартибда назоратга олинди.


Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Aхборот хизмати