Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бу учрашувларда кўзлар очилади, дардлар тингланади, қалбларга мадад йетади.

error

2025-05-12

Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабуллари - бу умид нурлари, езгулик елчилари. Бу учрашувларда кўзлар очилади, дардлар тингланади, қалбларга мадад йетади. 

📹Навбатдаги сайёр қабул Ҳазорасп туманидаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтди.


Қабулга иш берувчи ташкилотлар ҳам жалб қилиниб, "бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил қилинди. 


Ҳаётнинг пасту баланд йўлларида йўқотган ишончни қайтариш, янги орзуларни уйғотиш – бу қабуллар мақсади. Ҳар бир учрашув – бир имкон, ҳар бир сўз – бир тасалли, ҳар бир қарор – бир ҳаёт йўли.

 Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабули давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-55-сонли қарор ижроси юзасидан 5 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилиб, 33 миллион сўмлик  ваучерлар топширилди.

Шунингдек, ўзини иш билан банд қилиш истагидаги  2 нафар фуқарога мототранспорт, 2 нафарига мотокультиватор ва хотин-қизларга 4 та тикув машиналари, жами 165 миллион сўмлик асбоб-ускуналари топширилди.


Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Aхборот хизмати