Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-19
Янги давр – янги лидерлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 13-майдаги топшириғига асосан, фуқаролар йиғини раиси сайловларида янги сайланган маҳалла раислари учун махсус ўқув-семинарлар ташкил етилмоқда.
10 кун давом етадиган ушбу ўқув курслари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари" ҳамкорлигида йўлга қўйилди.
📚Мавзу: Маҳалла раисларининг ҳоким ёрдамчилари билан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларини ҳамкорликда ташкил етиш механизмлари.
Бугунги семинарда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси "Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини комплекс мувофиқлаштириш ва методологик қўллаб-қувватлаш шўбаси бошлиғи" Д.Қурамбойев ўзига белгиланган юқоридаги мавзу доирасида долзарб маъруза қилди.
Мақсад: Янги сайланган маҳалла раисларининг бошқарув салоҳиятини ошириш, уларнинг тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда фаол иштирокини кучайтиришдир.
"Маҳалла – жамият кўзгуси. У қанчалик кучли бўлса, халқнинг турмуш сифати шунчалик юқори бўлади", – дея таъкидлади Қурамбойев.
Янги мақсадлар сари – биргаликда!
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Aхборот хизмати