Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-11
Бугун восита, ертага барқарор даромад: Хоразмда еҳтиёжмандларга янги ҳаёт ешиги очилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон Қарорига асосан, Хоразм вилоятидаги 857 нафар еҳтиёжманд фуқароларга 892 турдаги (тикув ва оверлок машиналари, мотокултиватор, електр мотоцикл, музлаткич, лаптоп, бетон қориш қурилмалари) асбоб-ускуналарни фоизсиз қарз (Ссуда) асосида бериш режалаштирилган.
🚛Жорий йилнинг 11-июнь куни мазкур техник воситаларнинг бир қисми белгиланган тартибда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига етказилди ва улар фуқароларга шартномалар асосида босқичма-босқич топширилади.
✅ Бу фуқаролар иш бошлаши, деҳқончилик билан шуғулланиши, кичик бизнес юритиши учун пойдевор яратиб бериши билан аҳамиятлидир.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Aхборот хизмати