Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БИР ЯРМАРКА — 150 ТА БАНДЛИК

error

2025-07-10

#ярмарка #тафсилот

БИР ЯРМАРКА — 150 ТА БАНДЛИК

Ёшлар бандлигини таʼминлаш, уларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли кириб келишини қоʼллаб-қувватлаш бугунги кун ижтимоий сиёсатининг устувор ёʼналишларидан биридир. Шу мақсадда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан «Карьера куни» доирасида навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси  Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида ташкил этилди.

📌Ярмаркада 872 нафар битирувчи ёшлар иштирок этди. Уларга туман-шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан 831 та корхона-ташкилотларда мавжуд 4 273 та бўш иш ўрни таклиф қилинди. 


➡️ 221 нафар ёш мутахассисларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган бўлса, уларнинг 150 нафари бугуннинг ўзида ишга жойлашди.

Бу — шунчаки рақам эмас, балки ҳар бир иш ўрни ортида янги ҳаёт, янги имконият, келажакка ишонч мужассам.

🔍Муҳими, бу ярмарка — бир кунлик тадбир эмас, балки минглаб ёшларга ҳаёт йўлини топишда кўприк бўлаётган тизимли ҳаракатнинг бир бўлагидир.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати