Янгиликлар
Янгиликлар
2025-07-10
ДАСТЛАБКИ МУНОСАБАТ
«Мен бехабар номимга иш ҳақлари ҳисоблашган»
Ижтимоий тармоқларда юқоридаги сарлавҳали хабар эълон қилинди.Унда мурожаатчи
Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Қиёт МФЙда яшовчи фуқаро Бекчанов Жўшқин Махсуд
ўғли 2-гуруҳ ногирони эканлиги, ҳозир ишсиз бўлсада, 2025 йил февраль ойидан
буён уни огоҳлантирмасдан розилигисиз, номаълум шахслар томонидан шахсий
маълумотларидан ноқонуний фойдаланилиб, турли МЧЖларга ишга жойлаштириш ҳолати
амалга оширилганлиги билдирган.
«-…ҳозирги кунгача
менга жами 5 та сохта иш ҳақлари ҳисобланган. Ушбу ҳолат (мй.солиқ.уз ва
мй.гов.уз платформаларида) ҳам акс этган» – дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу ҳолат
юзасидан Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси
томонидан ўрганиш бошланганлигини маълум қиламиз.
Ўрганиш якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.