Янгиликлар
Янгиликлар
2025-07-11
"ДОЛЗАРБ 90 КУН" — ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА ФАОЛЛИГИ САРИ БОСҚИЧ
🟢Ёшларга қаратилган тизимли ёндашув давом этмоқда. Бугун «Долзарб 90 кун» ташаббуси доирасида Урганч шаҳри, Янгиариқ, Хива, Шовот, Гурлан, Ҳазорасп ҳамда Тупроққалъа туманларида навбатдаги меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
📌Мазкур ярмаркаларнинг асосий мақсади — ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб қилиш, касб-ҳунар эгаллашга, мустақил меҳнат қилишга йўналтиришдир.
📊 Ярмаркаларда 295 та ташкилотларда мавжуд 2 096 та бўш иш ўрни таклиф этилди. 239 нафар фуқаро иштирок этди, уларнинг асосий қисмини ёшлар (146 нафар) ва касб-ҳунар мактаби битирувчилари (70 нафар) ташкил этди.
🟧69 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланма олди,
🟧46 нафар фуқаро иш билан таъминланди,
🟧12 нафари касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш курсларига жалб этилди.
✔️«Долзарб 90 кун» — бу ёшларга фақат иш эмас, балки ўз йўлини топиш, жамиятдаги ўрнини англаш ва ҳаётга дадил қадам қўйиш имкониятидир.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати