Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ОДАМ САВДОСИ — ЗАМОНАВИЙ ҚУЛЛИККА "ЙЎҚ" ДEЙМИЗ !

error

2025-07-11

#Савдолашилмасин_инсон_қадр-қиммати! 
ОДАМ САВДОСИ — ЗАМОНАВИЙ ҚУЛЛИККА "ЙЎҚ" ДEЙМИЗ !

 Бугун, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси биносида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Одам савдосига қарши кураш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 


👥Учрашувда "Адолат" СДП Хоразм вилояти Кенгаши фаоллари,  тезкор жиноий қидирув ходимлари ва Аёлларни реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий маркази вакили  иштирок этди. Тадбирни бошқарма бошлиғи З.Оллакулиев очиб берар экан, ушбу мавзуда ўтказилаётган тарғибот ва тушунтириш ишлари жамиятда ҳуқуқий онг ва огоҳликни шакллантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

 🗣️Суҳбат давомида одам савдосининг замонавий кўринишлари, бу жиноятнинг олдини олишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, аҳолининг огоҳлигини ошириш ва жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. 🗂 Иштирокчиларга амалий тавсиялар, ҳуқуқий ахборотлар ҳамда профилактик материаллар тақдим этилди.

 💡Мақсад — ҳуқуқий онг ва ҳушёрликни ошириш, одам савдоси жиноятига қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати