Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

«ДОЛЗАРБ 90 КУН» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА МEҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

error

2025-07-15

«ДОЛЗАРБ 90 КУН» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА  МEҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

 Президент ташаббуси билан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ёзги даврни мазмунли ўтказиш мақсадида республика бўйлаб «Долзарб 90 кун» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири — ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва доимий иш ўринлари билан таъминлашдан иборат.

📍Ушбу ташаббус доирасида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан бугун Хива шаҳри, Янгибозор ҳамда Қўшкўпир туманларида меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Фуқароларга  154 та корхона-ташкилотларда мавжуд 604 та бўш иш ўрни таклиф қилинди.

Ярмаркаларда 207 нафар фуқаро иштирок этди. Улардан:

️45 нафар иштирокчига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди,

️42 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди,

️10 нафари касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди.

📌Мазкур ярмаркалар ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш орқали уларнинг ҳаётга фаол интеграциясини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати