Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

⏫Меҳнат ярмаркалари давом этмоқда: янги имкониятлар – ҳар бир юртдош учун

error

2025-07-16

#Долзарб90кун #16июл #ярмарка

Меҳнат ярмаркалари давом этмоқда: янги имкониятлар – ҳар бир юртдош учун

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган «Долзарб 90 кун» доирасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

📍2025 йил 16 июль куни Урганч шаҳри, Урганч, Хива, Хонқа ва Янгиариқ туманларида навбатдаги меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

Бу сафарги ярмаркаларда:

🔹 Турли соҳаларга ихтисослашган 230 дан ортиқ иш берувчи ташкилот ўз эҳтиёжлари асосида бўш иш ўринларини таклиф этди;

🔹 1 035 та бўш иш ўрни таклиф этилган бўлса,

🔹 315 нафар фуқаро, жумладан 199 нафар ёшлар иштирок этди;

🔹 59 нафар иштирокчига ишга йўлланма,

🔹 51 нафар фуқаро тўғридан-тўғри ишга жойлаштирилди, шулардан 28 нафари ёшлар бўлди;

🔹 Яна 27 нафар иштирокчи касбга ўқитиш курсларига йўналтирилди.

Бу каби ярмаркалар — бозор иқтисодиёти шароитида ўз ўрнини тополмай юрган фуқароларга реал имконият, ёшларга эса ўз салоҳиятини юзага чиқариш йўлида муҳим ҳаётий босқич бўлиб хизмат қилмоқда.

🗣Натижа – рақамда эмас, инсон тақдиридадир.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати