Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🎯«Долзарб 90 кун» – янги меҳнат имкониятлари сари яна бир қадам

error

2025-07-17

🎯«Долзарб 90 кун» – янги меҳнат имкониятлари сари яна бир қадам

 Президент ташаббуси билан бошланган «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида навбатдаги меҳнат ярмаркалари бугун Янгибозор, Гурлан, Ҳазорасп ва Қўшкўпир туманларида бўлиб ўтди.

📍 Гурлан тумани – 45 та корхона томонидан 389 та иш ўрни таклиф этилди.

48 нафар фуқаро иштирок этди, шундан 12 нафари ишга жойлашди.

📍 Қўшкўпир тумани – 49 та ташкилот 183 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

61 нафар фуқаро иштирок этди, 6 нафари иш топди.

📍Ҳазорасп тумани – 43 та ташкилот томонидан 297 та иш ўрни тақдим этилди.

52 нафар фуқаро ташриф буюрди, 5 нафари бандликка эришди.

📍Янгибозор тумани – 51 та корхона 280 та бўш иш ўрнини таклиф қилди.

96 нафар фуқаро иштирок этди, 12 нафари ишга жойлашди.


Ҳар бир рақам – бир тақдир. Ҳар бир йўлланма – умид. Ҳар бир ишга жойлашган ёш – янги ҳаётга илк қадам қўйган инсон.

«Долзарб 90 кун» – бу шунчаки тадбир эмас. Бу – бу сиёсий ирода билан ёшларни қўллаб-қувватлаш,  эътибор ва ишончга таянадиган давлат ёндашуви, ишга жойлаш, касб-ҳунар ўргатиш орқали одамлар ҳаётини ўзгартиришга қаратилган амалий ҳаракатлардир.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати