Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-06
РAСМИЙ МУНОСAБAТ
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Буджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимига оид меҳнат муносабатлари масаласи юзасидан хабар тарқалди.
Унда ёзилишича, фуқаро ўзининг меҳнат ҳуқуқлари бузилганини даъво қилиб, адвокат орқали тегишли идораларга мурожаат қилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, Буджетдан ташқари пенсия жамғармаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги таркибий тузилма ҳисобланади.
Меҳнат қонунчилигига риоя етилиши бўйича ҳолатни ўрганиш Бандлик тизими ваколатига кирувчи Ҳудудий меҳнат инспексияси томонидан амалга оширилади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки маълумотлар йиғилмоқда.
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши таъминланади.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг