Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-08
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи фуқаро Оллаберганова Гулоромнинг меҳнат бандлигига оид мурожаати еълон қилинди.
Мазкур мурожаатда фуқаро соғлиғига мос бўлган иш ўрни топишда қийинчиликлар борлиги, айрим мутасаддилар томонидан бефарқлик ҳолатлари кузатилгани ҳақида фикр билдирган.
Шу муносабат билан маълум қиламизки, фуқаронинг мурожаатида келтирилган масалалар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.
Ўрганиш давомида мурожаат муаллифига таклиф етилган иш ўринларининг соғлиғига мослиги, шунингдек, туман бўлими ходимларининг фуқаролар билан мулоқот маданияти ва хизмат одобига риоя етиш ҳолатлари атрофлича текширилади.
Aгар қонунбузилиш ёки бепарволик ҳолатлари аниқланса, масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши таъминланади.
Бандлик тизими ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга мос ва муносиб иш ўринларини яратиш, уларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, масофавий иш шаклларини йўлга қўйиш бўйича тизимли ишларни давом еттиради.