Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-28
Қисқартириш баҳонасида ишдан бўшатилган она ишига қайтди
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 409-моддасига кўра, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёлни қисқартириш баҳонасида ишдан бўшатиш мумкин емас.
🛑 Шунга қарамай, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Хоразм вилояти бошқармасида ушбу талаб бузилиб, 3 ёшга тўлмаган боласи бор ходим ишдан бўшатилган.
✅ Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўтказилган текширув натижасида бу ҳолат ноқонуний деб топилиб, ходимни ишга тиклаш бўйича бажарилиши мажбурий ёзма кўрсатма берилган.
🟢 Натижада, Пенсия жамғармаси бошқармаси 2025-йил 31-октабрдаги буйруқ билан ходимни ўз лавозимига тиклади.
🏛️ Давлат меҳнат инспексияси қатъий назоратни давом еттириб, меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, адолатнинг қарор топишини кафолатлаш борасида тизимли ишларни олиб бормоқда.