Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

📢 Адолат тикланди: собиқ маҳалла раисларига компенсация тўланади

error

2025-10-30

📢 Адолат тикланди: собиқ маҳалла раисларига компенсация тўланади

Қўшкўпир туманида маҳалла фуқаролар йиғини раислари лавозимида ишлаган 19 нафар фуқаронинг ваколат муддати тугагани сабабли меҳнат шартномалари бекор қилингани, бироқ уларга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ўз вақтида тўлаб берилмагани аниқланди.

⚖️ Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви билан масала суд даражасида кўриб чиқилиб, адолат ўз ифодасини топди. Натижада ходимлар манфаатига хизмат қилувчи қарор қабул қилинди.

💵 Суд қарорига кўра, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қўшкўпир туман бўлими 19 нафар собиқ маҳалла раисига жами 211 миллион сўмдан ортиқ компенсация тўлаб бериши белгиланди.

✅Инсон ҳуқуқи ва меҳнат қадри ҳимоя остида.

#МеҳнатИнспекцияси #МеҳнатҲуқуқи