Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Суд қароридан кейин қўшимча шарҳ ва изоҳлар бериш ваколати мавжуд эмас.

error

2025-11-08

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Гурлан туманида яшовчи Фуқаро Ф.Сапарбаевнинг ишдан бўшатилиши, бандлик органларига мурожаатлари ва суд қарорига доир билдирилган эътирозлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ф.Сапарбаев Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Гурлан туман бўлимида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш ходими лавозимида ишлаган бўлиб, мазкур штат 2024 йил 5 июндан қисқартирилган. Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-209-сон фармони ҳамда тегишли норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилган

Ишдан бўшатилгандан сўнг фуқаро 06.06.2024 йилда бандлик органларида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган. Мазкур даврда унга тумандаги бир қатор бўш иш ўринлари таклиф қилинган бўлсада, фуқаро томонидан ушбу таклифлар асосли сабаб кўрсатмаган ҳолда бир неча бор рад этилган

Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг:

  • 45-моддасига кўра, иш қидирувчининг ўн кун ичида таклиф этилган мақбул ишни узрсиз равишда икки ва ундан ортиқ рад этиши — уни ишсиз сифатида эътироф этмаслик учун асос бўлади;

  • 30-моддасига кўра, бундай шахслар ҳисобдан чиқарилади.

Шунга кўра, фуқаро Ф.Сапарбаевга 2025 йил 17 февраль куни уни ишсиз сифатида эътироф этиш рад этилганлиги тўғрисида ҚР-кодли хабарнома юборилган (

Фуқаронинг норозилиги асосида кўриб чиқилган маъмурий иш юзасидан Урганч туманлараро маъмурий суди 2025 йил 22 январь куни ҳал қилув қарори чиқарган. Мазкур қарорда бандлик бўлими хатти-ҳаракатларининг айрим жиҳатлари қонунга хилоф деб топилган ҳамда мурожаатни қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган (

Суд қарорининг ижроси сифатида 14.02.2025 йилда фуқаро яна бўш иш ўринлари билан таништирилган, бироқ уларни яна рад этган (

Шу билан бирга, “Фуқаро­ларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи фақат ишдан қисқартирилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга берилади. Ф.Сапарбаев ишсиз сифатида эътироф этилмаганлиги сабабли мазкур асос бўйича пенсия тайинлаш шартлари мавжуд эмас (

Шунингдек, Бандлик вазирлиги тўғрисидаги Низомга кўра, суд қароридан кейин қўшимча шарҳ ва изоҳлар бериш ваколати мавжуд эмас.