Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

«Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» бошланди

error

2025-11-10

«Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» бошланди

 

Жорий йилнинг 10 ноябридан 10 декабрига қадар «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» эълон қилинган бўлиб, мазкур ойлик доирасидаги илк тарғибот бугундан Урганч шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ўртасида ўтказилди.

 

👔Учрашувда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида сўз борди. Шунингдек, қонунчилик талабларига ва ички тартиб қоидаларига қатъий риоя этиш маданиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ушбу ташаббус ходимларда ҳалоллик, поклик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

🗓Ойлик тадбирлар режа-графиги тузилган бўлиб, ушбу ташаббус доирасида вилоятимизнинг барча туман-шаҳар бандликка кўмаклашиш бўлимларида маънавий-маърифий учрашувлар, суҳбатлар ва ўқув семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.

Хоразм вилояти Камбагʼалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати