Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Катта ўзгаришлар кичик қадамлардан бошланади

error

2025-11-11

 Катта ўзгаришлар кичик қадамлардан бошланади

 💪Меҳнат, масъулият ва ишонч — ана шу қадамларга куч бағишлайди.

 📍Урганч шаҳрининг «Бешмерган» маҳалласида сўнгги йилларда ана шундай ҳаётий мисоллар тобора кўпаймоқда. Авваллари ишсизликдан қийналган бир неча оила бугун давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар, ажратилган кредит ва субсидиялар, энг муҳими — ўз меҳнати билан мустақил тадбиркорга айланган.

 

Масалан, лавҳамиз қаҳрамонлари


️Дилором Бободдинова аввал ижтимоий реестрда турганди, ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан имтиёзли кредит эвазига ўз хонадонида инглиз, рус тили ҳамда математика фанлари бўйича ўқув курсларини йўлга қўйди.

️Гулоро Давлатова тикувчиликни ривожлантириб, уй шароитида кичик ишлаб чиқариш ташкил этди.

️Давлатназар Султонов эса автомобилларга техник хизмат кўрсатишни бошлади.


 

💬Ҳар бирининг ортида меҳнат, сабр ва янгича фикрлаш мужассам. «Бешмерган» бугун ўзгаришлар маҳалласига, кичик ташаббуслардан катта натижалар сари элтувчи йўлга айланган.