Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

📄Қоғоздаги қарз — энди ишчиларнинг чўнтагида

error

2025-11-12

📄Қоғоздаги қарз — энди ишчиларнинг чўнтагида 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига Боғот тумани «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи фуқаролар И.Аллаберганов ва Қ.Қосимовларнинг «Боғотмахсуссувпудрат» МЧЖ дан иш ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари келиб тушди.

 

🔍Мурожаатга асосан, инспекция ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилди ва ҳақиқатдан ҳам «Боғотмахсуссувпудрат» МЧЖ нинг Қ.Қосимовдан 12.123.231 сўм ва И.Аллабергановдан 7.454.669 сўм иш ҳақи қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.

 

️Ушбу қарздорликни ундириш мақсадида, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига даъво аризаси киритилди.  Суд қарори билан даъво қаноатлантирилиб, ишчилар ҳақлари тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

 

📌Давлат меҳнат инспекцияси ҳар бир ишчининг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилади!

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати