Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-01
📍Хонқа туманида меҳнат ҳуқуқлари поймол этилган уч нафар фуқаронинг иш ҳақлари суд тартибида ундириб берилди. Мазкур фуқаролар — Д. Авазметов, Қ. Ҳудайберганов ва И. Жаббаров — Хонқа санаторияси типидаги мактаб-интернатида фаолият юритиб келган.

📄Иш берувчи ташаббуси билан улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганига қарамай, Меҳнат кодексининг 100-моддаси билан кафолатланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида берилмаган. Бу эса ходимларнинг конституциявий меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келган.
✅Мазкур ҳолат бўйича Меҳнат инспекцияси томонидан ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида Урганч туманлараро фуқаролик судига даво аризаси киритилди. Суд кўриб чиқишлари натижасида ходимларга тегишли иш ҳақларини ундириб бериш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.


Суд қарорига кўра:
🔍Д. Авазметовга — 27 млн 313 минг сўм,
🔍Қ. Ҳудайбергановга — 27 млн 613 минг сўм,
миқдоридаги пул маблағлари иш берувчи томонидан тўлаб берилиши белгиланди.



Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати